“Истиқлол” санъат саройида ўтказилаётган “Эътироф-2016” тақдирлаш маросимидан онлайн репортажимизни давом эттирамиз. Бошловчилик вазифаси Сардор Раҳимхон ва Юлдуз Ражабовага топширилди.
Эстрада ва анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича ғолибларни аниқлаш учун саҳнага махсус вакил сифатида Рамз Усмонов саҳнага таклиф қилинди.
Шундай қилиб, мусиқа ва санъат йўналишида энг яхшилар қуйидагилар бўлди:
“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси”—Дилноза Ортиқова,
“Йилнинг энг яхши бастакори”—Зокиров Шуҳрат Рихсиваевич,
“Йилнинг энг яхши мусиқа сайқалчиси”—Абдуллаев Фарҳод,
“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси”—Шоҳруҳ Йўлдошев(Шоҳруҳхон)
“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси”—Мусаева Зилола Баҳодировна(Шаҳзода)
“Йилнинг энг фаол гуруҳи”—“Сурхон” гуруҳи,
“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси” –Яҳё ва Муҳсимжон Мўминовлар,
“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси”—Розумова Роҳила Абдикаримовна,
“Йилнинг энг яхши опера хонандаси”—Мирзакамалов Раҳим Ибрагимович,
“Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси”—Матанов Икром,
“Йилнинг энг яхши балетмейстери”—Мўминов Қодир Тошкенович,
“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси”—Кенжабаев Шерзод Алиевич.