АсосийJamiyat

​Сирдарёлик фуқаронинг уйидан 800 доллар ва 12 миллион сўм ўғирлаб кетилди

'​Сирдарёлик фуқаронинг уйидан 800 доллар ва 12 миллион сўм ўғирлаб кетилди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБга пенсионер ариза билан мурожаат қилиб, кечаси номаълум шахслар уйига кириб, меҳмонхонасидан 800 АҚШ доллари, ўн икки миллион сўм пули ва уч турдаги сариқ металлдан ясалган узукларини ўғирлаб кетишганини маълум қилган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан суриштирув ишлари олиб борилди. Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ўғирликни шу туманда яшовчи 26 ёшли йигит уй қулфини бузиш йўли билан очиб кириб, содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар