Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев апрел ойининг бошида Россияга ташриф буюради.
Бу ҳақда Россия делегациясининг Тошкентдаги ҳукуматлараро комиссиясидаги манбаси маълум қилди, деб ёзади РИА «Новости».
«Ўзбекистон Президентининг ташрифи апрелнинг дастлабки декадасига режалаштирилган. Бу таҳминан ойнинг 5-санасига мўлжалланган, ҳозирча аниқ эмас», — дейди у.
У шунингдек 15 февраль куни комиссия йиғилиши доирасида бўлғуси ташриф муҳокама қилиниши ҳақида маълумот берди.
Таъкидлаш жоизки, икки раҳбарнинг муҳокама учун асосий мавзуси энергетика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳамда миграция бўлади.