Суриянинг Дэйр эз-Зоре шаҳрида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг дала командирларидан бири йўқ қилинди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Сурия ҳарбий ҳаво кучларининг зарбаси орқали жангарилар раҳбари Абу Зубайра ат-Тунисий ва унинг ёрдамчиси бўлган Абу Муҳжинлар йўқ қилинган.
Сурия ҳарбийлари томонидан бир ҳафта мобайнида Пальмир яқинида 200 нафар террорчи ва мазкур тумандаги жангариларга тегишли бўлган 180 та объект йўқ қилинди.