“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2017 йилнинг ёз ойларида Тошкент-Бургас-Тошкент ва Тошкент-Барселона-Тошкент йўналишлари бўйича чартер парвозларни амалга оширишни режалаштирди.
Ушбу чартер авиапарвозини амалга оширишдан асосий мақсад Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Болгария ва Испанияда намойиш этишдан иборат.
2016 йилда компания томонидан Болгария ва Мальдив республикасига амалга оширилган чартернинг муваффақиятли амалга оширилганлиги натижасида 2016−2017 йилларнинг қиш мавсумида Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони ортиб, ўзбекистонликларнинг янги сайёҳлик йўналишларига қизиқишини ошишига сабаб бўлди.
Чартер авиақатнови – бу мамлакатлар ўртасидаги дўстона ва иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш имконини беради.