Россиянинг Владивосток шаҳрида машина бошқараётган аёл йўлдан ўтаётган пиёдалар гуруҳини босиб кетди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши тан жароҳати олди. Уларнинг икки нафари мия чайқалиши, суяк синиши ва умуртқа поғонасининг жароҳатланиши туфайли касалхонага ётқизилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси пайшанба куни эрталаб содир этилди. Toyota Cami русумли автомашинани бошқараётган аёл светофорнинг тақиқловчи сигналига қарамасдан йўлдан ўтаётган пиёдалар гуруҳини босиб кетди. Полициячилар рулни 46 ёшли, “В” категориясига эга бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини 2003 йилда олган аёл бошқарганлигини, автомашинани эса 2017 йилнинг 14 февраль куни сотиб олганини, илгари маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги аниқлади.