1

​Бухоро вилояти ҳокимлиги бузилаётган уйлар юзасидан баёнот берди

ЖАМИЯТ 16.02.2017, 16:48
Теглар: ОАВ
​Бухоро вилояти ҳокимлиги бузилаётган уйлар юзасидан баёнот берди

15 февраль 2017 йилда айрим хорижий ОАВлар “Ҳукумат уй бузиш учун ёзни кутмади” деган нотўғри хабарни тарқатди. Ушбу нотўғри хабарда кўтарилган масала юзасидан Бухоро вилояти ҳокимияти ахборот ҳизмати аниқлик киритиш мақсадида хақиқий вазият билан боғлиқ қуйидаги ахборотни маълум қилишга қарор қилди.

Шуни маълум қиламизки, 2017 йил январь ойи давомида года Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, туманлар ва шаҳарларни ободонлаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган бир қатор қарорларни қабул қилди.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бухоро вилоятининг аҳолиси саломатлиги ҳамда турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида 20 январь 2017 йил қарор қабул қилган.

Шу қарорни бажариш доирасида Олот тумани ҳокимлиги томонидан туман ҳудудини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу аснода ҳокимлик томонидан ҳудуддаги кўп квартирали уй-жойлар атрофларида фуқаролар томонидан ноқонуний қурилишларни бартараф этиш, уй-жойларни шаҳарсозлик ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига мослаштириш мақсадида ишчи гуруҳлари тузилиб, иш фаолиятини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

Ишчи гуруҳлари тумандаги “Бунёдкор”, “Нонимас” маҳалла фуқаролар йиғинларида кўп квартирали уйлар атрофларида қурилган кадастрда расмийлаштирилмаган молхоналар, ҳожатхоналар, омборчалар ҳамда бошқа қўшимча қурилган биноларни бузиш ишларини олиб борган.

Ноқонуний қурилишларни бузишдан олдин фуқароларга уларнинг қўшимча қурилишлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мос келмаганлиги учун бузилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари берган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ишчи гуруҳининг фаолияти даврида фуқаролар яшаш уйларининг бирортаси бузилмаган. Фақатгина, кўп квартирали уйларга туташ қилиб ноқонуний қурилган қўшимча бинолар бартараф қилинган.

Ҳозирги вақтда об-ҳавонинг ноқулай келиши муносабати билан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари вақтинча тўхтатилган, дея хабар берди Бухоро вилояти ҳокимияти ахборот ҳизмати.

Шарҳлар

2021 йилда дунё бўйича нечта журналист ўлдирилгани маълум қилинди

03.01.2022, 15:38

2021 йил якунларига кўра, дунё бўйича 45 нафар журналист ўлдирилгани маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси маълум йил якунлари бўйича берган ҳисоботида айтиб ўтди. Маълум...
ОАВ ходимлари бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

25.12.2021, 21:45

Хабар берганимиздек, бугун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида бадминтон мусобақаси ўтказилди.Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа журналистлар ва...
Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди

17.09.2021, 12:26

Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг котиби  Худоёр Маматов маълум қилди.Унга кўра, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлардан ҳар бир жараёнга холис ёндашишни сўради

06.11.2019, 18:36

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оммавий ахборот воситалари вакилларидан ҳар бир жараёнга, билдирилган муносабатга нисбатан холис ёндашишларини сўради.Бугунги кунда юртимизда демократик ислоҳотларни жадаллаштириш, барча соҳаларда шаффофликни таъминлашга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1