Аввал хабар берганимиздек Президент фармони билан Ўзбекистонда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.
Қўмита фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
– жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли кенг қатламини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларидаги ютуқларини тарғиб қилиш ва унинг кенг эътироф этилишига қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
– маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт ҳамда жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш, шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирлари, миллий спорт турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақаларини мунтазам ўтказиб бориш;
– болалар, айниқса, қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этган ҳолда, болалар спортини ҳар томонлама ривожлантириш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, жумладан, қишлоқ ва олис туманларда болалар спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари ўтказилишини ташкил қилиш, бунинг асосида болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг жисмонан баркамол ривожланишини таъминлаш;
– Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциациялар билан биргаликда истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, уларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида, бошқа нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш учун сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибларини шакллантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
– мамлакатимизда профессионал спортни ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологиялар жорий этилиши, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган препаратлар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни рағбатлантириш;
– жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланишни таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;
– жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали мураббийлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш;
– спорт соҳасида давлатлараро ва халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид оммавий адабиётлар чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш.Аввал хабар берганимиздек Президент фармони билан Ўзбекистонда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.