Покистоннинг Сеҳван-Шариф шаҳрида жойлашган Лала Шаҳбоз Қаландар мақбарасида содир этилган портлаш оқибатида 75 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам яраланди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри.
Портлаш 16 февраль куни, кечки намоз вақтида юз берди. Бу вақтда мақбаранинг ичида юздан ортиқ одам бор эди. Портлашни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи амалга оширганини тан олди.






