1

​Қиймати 34,5 млн. сўмлик 45 дона уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб киришга уринган шахслар аниқланди

ЖАМИЯТ 17.02.2017, 12:09
Теглар: Жиноят
​Қиймати 34,5 млн. сўмлик 45 дона уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб киришга уринган шахслар аниқланди

Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ўзлари билан олиб ўтаётган товарлар ҳақида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилишлари шарт. Афсуски, мазкур талабларга риоя ыилмай товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб киришга уринишлар ҳам кўзга ташланмоқда, дея хабар беради Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металдан тайёрланган 5 донагча заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Қолаверса. божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясида олиб ўтилаётган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.

Шунга қарамай Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаролар Отабаева ва Сотиболдиевалар (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) мазкур тартибларни бузишга уринишди. «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ушбу шахслар божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг қинғир қилмишлари фош этилди.

Жумладан фуқаро Сотиболдиева йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 294 гр. оғирликдаги тилла ва кумушдан тайёрланган 87 дона заргарлик буюмларини қўл юклари орасига яширган ҳолда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Унинг ҳамроҳи Отабоевага эса божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уриниб, 61 гр. оғирликдаги 10 дона тилла тақинчоқларни эгнидаги кийимларининг чўнтакларига яширганча олиб ўтиш режаси наф бермади.

Шунингдек, пойтахт аэропорти божхоначилари “Сеул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Баҳромовнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйишди. Ушбу шахс ҳам божхона назоратидан яширганча 3 турдаги 35 дона қўл телефонларини олиб киришни кўзлаган эди. Аммо, бу режа ўз вақтида чипаккка чиқарилди.

Худди шундай ҳолат Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ҳам аниқланди. Чегарадош ҳудудда ҳаракатланаётган Нексия автомашинаси ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эр-хотин Содиқовалар қиймати 34,5 млн. сўмлик 5 турдаги 45 дона уяли алоқа воситаларини белларига боғлаб олганча, қўшни давлатдан олиб киришга уринишгани аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни келтириш тўғрисидаги тартибларга мувофиқ шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган 1 донадан ортиқ уяли алоқа воситаларини олиб кириш Электромагнит мослашув марказининг рухсатномаси асосида амалга оширилади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1