1

​Ўзбекистонда журналистларнинг касб ахлоқ кодекси ишлаб чиқилмоқда

ЖАМИЯТ 17.02.2017, 13:00
Теглар: ОАВ, Ўзбекистон
​Ўзбекистонда журналистларнинг касб ахлоқ кодекси ишлаб чиқилмоқда

Журналистлар касб тақозосига кўра барча соҳаларнинг ичига киради, маълумот олади, суриштирув ўтказади, ўз муносабатини билдиради, оммага тарқатади. Соҳалар ривожи, ислоҳотлар натижасини ёритиш билан бирга камчиликларни фош этади, айбдорларни танқид остига олади. Бу улардан улкан масъулиятни, юксак маънавиятни талаб этади, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ва оммавий ахборот воситалари томонидан ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон журналистларининг касб ахлоқ кодексида ана шу талаблар ўз ифодасини топади.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида мазкур кодекс лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, ахборот агентликлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

“Кўплаб мамлакатларда журналистларнинг касб ахлоқ кодекслари ишлаб чиқилган. Албатта, ҳар бир кодекс ўзига хос хусусиятларга эга, лекин уларнинг асосий тамойиллари деярли бир хил: холислик ва ҳаққонийлик, бетарафлик, ҳалолликка амал қилиш, ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш, ахборот манбаларининг махфийлигини сақлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, шахс қадр-қимматини ҳурмат қилиш. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, ўзбек миллий журналистикаси учун ахлоқ кодексини яратиш соҳа ривожига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади” , – дейди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат.

Кодекс лойиҳаси журналистнинг касб мажбурияти, ижтимоий масъулияти, ҳалоллик ва бетарафлик, ахборотнинг ишончлилиги ва холислиги, ахборот манбалари ва уларнинг махфийлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, шахс қадр-қимматини ҳурмат қилиш, ҳалол рақобат, журналистларнинг касб фаолиятини ҳимоялаш, журналист этикаси принциплари ва нормаларини бузганлик учун жавобгарликни ўз ичига олувчи тўққиз бўлимдан иборат.

Давра суҳбатида соҳа вакиллари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашди. Лойиҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1