АсосийDunyo

​Еттинчи қаватдан тушиб кетган ширакайф эркак тирик қолди

'​Еттинчи қаватдан тушиб кетган ширакайф эркак тирик қолди'ning rasmi

Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида яшовчи эркак еттинчи қаватнинг балконидан тушиб кетганига қарамай, тирик қолди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Еттинчи қаватдан тушиб кетган 33 ёшли эркак касалхонага ётқизилди.

“Воқеа жойига полиция ходимлари чиқди. Эркак кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги туфайли ўзини бошқара олмай, пастга қулаган. У касалхонага ётқизилди. Мазкур факт бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда”, деб маълумот берди Свердлов вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелых.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар