АсосийDunyo

​64 ёшли испаниялик аёл соғлом эгизакларни дунёга келтирди

'​64 ёшли испаниялик аёл соғлом эгизакларни дунёга келтирди'ning rasmi

Испаниянинг Бургос шаҳрида яшовчи аёл 64 ёшида эгизак фарзанд кўрди.

Ўғил бола ва қизалоқ сунъий уруғлантириш йўли билан дунёга келтирилди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, она ва болалар ўзларини яхши ҳис этмоқда, деб хабар беради “Вести”.

64 ёшли аёлнинг эгизаклардан ташқари олти ёшли қизи ҳам бор. Бироқ аёл қизчани моддий жиҳатдан таъминлай олмаганлигидан ижтимоий ташкилотлар унга ғамхўрлик қилишмоқда.

Испаниялик аёл эгизаклар учун намунали она бўла оладими йўқми, бу ҳозирча номаълум.

Сўнгги пайтларда катта ёшдаги аёлларнинг соғлом фарзанд кўраётгани ҳақидаги хабарлар тобора кўп учрамоқда.

2015 йилда Германияда яшовчи аёл 65 ёшида тўрт нафар эгазакларни дунёга келтирган бўлса, 2016 йилда 70 ёшли ҳиндистонлик аёл биринчи фарзандини дунёга келтирган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар