1

​Голливуд актёри Киану Ривз ҳеч қачон оила қурмаслигини маълум қилди

ДУНЁ 17.02.2017, 16:10
Теглар: Актёр, Оила
​Голливуд актёри Киану Ривз ҳеч қачон оила қурмаслигини маълум қилди

52 ёшли Голливуд актёри Киину Ривз Британияда чоп этиладиган нашрлардан бирига очиқ интервью берди. Мазкур интервьюда у ҳеч қачон оила қурмаслигини маълум қилди.

“Матрица” фильми юлдузи ўзини оила қуриш учун ўта кекса деб ҳисоблайди.

Ривзнинг шахсий ҳаёти фожиали тарзда кечган. 1990 йиллар охирида у қизи ва севгилисидан айрилган.

“Ёшим 52 да. Мен бу ёшда фарзанд кўришни истамайман. Жуда кеч деб ўйлайман”,—деб жавоб берган актёр қачон оила қуриши ҳақидаги саволга.

Маълумот учун, Киану Ривз ҳеч қачон оила қурмаган. 1999 йилда Кианунинг севгилиси Женнифер Сайм унга қиз фарзанд ҳадя этади. Бахтга қарши, чақалоқ ўлик туғилган эди.

2001 йилда Саймнинг ўзи ҳам автоҳалокатда вафот этади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1