АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади

'​Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва дўст Покистон халқига Синд музофотининг Цехван-Шариф шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказди ҳамда жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади.

16 февраль куни Покистоннинг Сўфийлар масжидида содир этилган даҳшатли теракт 70 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига нуқта қўйди, улардан 30 нафари болалар, 150 киши жабрланди.

Бошқа янгиликлар