“Реал Мадрид” жамоаси Испания чемпионати 23-турида “Эспаноль”га қарши кечган баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа мадридликлар кетма-кет 42 ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Мадрид клуби охирги марта 2016 йилнинг 26 апрелида “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ ярим финалида кечган баҳсда гол ура олмаган эди. Шундан буён Зинедин Зидан шогирдлари 42 ўйинда майдонга тушиб, 113 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Қайд этиш керакки, кетма-кет ўйинларда гол киритиш бўйича Испания чемпионатида мутлақ рекорд “Барселона”га тегишли. Каталонияликлар 1942/43 ва 1943/44 йилги мавсумларда қаторасига 44 та ўйинда гол уришга муваффақ бўлишган.






