АҚШнинг Нью-Жерси шаҳридаги кўчалардан бирига унчалик катта бўлмаган йўловчи ташувчи самолётлардан бири қулади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Самолёт йўл юзида турган машиналарнинг устига қулаб, одам яшайдиган уйга урилай деди. Қутқарувчилар самолёт учувчисини мажақланган самолёт ичидан қутқаришга муваффақ бўлишди, у касалхонага ётқизилди ва тирик қолди. Полиция воқеага ойдинлик киритмоқда.






