АсосийDunyo

​Гитлернинг телефони 240 минг долларга сотилди

'​Гитлернинг телефони 240 минг долларга сотилди'ning rasmi

Ҳамма замонларнинг энг бузғинчи қуроли учун 240 минг доллардан кўпроқ маблағ сарфланди, деб ёзади “Вести”.

АҚШда ўтказилган аукционда Гитлернинг қизил телефони айнан шу нархда сотилди. Харидорнинг исми ошкор этилмаяпти. Ҳал қилувчи нарх масофавий тарзда, телефон орқали ўрнатилган.

Alexander Historical Auctions аукционлар уйида ишловчи ходимлар мазкур телефонни сотиб олган киши уни музейга беришига умид қилмоқда. Айнан мана шу қизил телефон орқали немислар доҳийси Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги йилларида кўплаб буйруқлар берган.

Телефон илк маротаба 1945 йилда совет аскарлари томонидан топиб олинган. Кейинроқ уни британиялик аскарга беришган.

Телефон аскар оиласида 70 йилдан кўпроқ муддат сақланган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар