АсосийDunyo

​Австралияда савдо марказига самолёт қулаши оқибатида одамлар ҳалок бўлди

'​Австралияда савдо марказига самолёт қулаши оқибатида одамлар ҳалок бўлди'ning rasmi

Австралиянинг Мельбрун шаҳрида самолёт қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Бу ҳақда штат бош вазири Виктория Дэниел Эндрюс маълум қилди.

“Сўнгги 30 йил мобайнида штатимизда бундай машъум ҳалокат юз бермаган эди. Мудҳиш авиаҳалокатда бир неча киши ҳалок бўлди”, деди у.

Авиаҳалокат Эссендон аэропорти яқинида рўй берди. Беш кишилик ўриндиғи бўлган енгил моторли самолёт кўтарилишга улгурмай, савдо маркази биносига келиб урилди. Ҳозирча ҳалок бўлганларнинг аниқ сони номаълум. Авиаҳалокат юз берган пайтда савдо маркази ёпиқ ва у ерда ҳеч ким бўлмаган. Ҳалок бўлганлар деганда, самолёт бортидаги одамлар назарда тутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар