Голливуд актрисаси ва режиссёр Анжелина Жоли фарзандларининг қорнини ўргимчак билан тўйғазди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Жоли фарзандлари билан Камбожада ўтказилган “Улар аввалига отамни ўлдиришди: Камбожа қизининг хотиралари” ҳужжатли фильми премьерасига ташриф буюрди. Ташриф чоғида актриса ва унинг фарзандлари Камбожа миллий таомларидан татиб кўришди. Маҳаллий аҳоли вакиллари Анжелина Жолига ўргимчакдан таом тайёрлаш усулини намойиш қилишди. Актриса Камбожа ошхонаси таомлари билан яхши танишлигини ва илк маротаба мамлакатга ташриф буюрганда ҳашаротлардан тайёрланган таомни татиб кўрганлигини маълум қилди.
“Ҳаммаси чигирткани татиб кўргандан кейин бошланади. У пиво билан яхши кетади. Кейин эса ўргимчакларга ўтиш мумкин”, деди у.