Мазкур видеода Таиланднинг Лопбури шаҳрида мотоцикл ва пикап иштирокида содир этилган ЙТҲда ҳалок бўлган аёлнинг руҳи танасини тарк этиши акс этган, деб хабар берди “Тopfact.su” нашри.
Мотоциклни бошқараётган аёл катта тезликда келиб, йўл четида турган симёғочга урилди. Орадан бир неча сония ўтгач, жасаднинг устидан инсон шарпасини эслатувчи шакл пайдо бўлди.
Бироздан кейин воқеа жойига яқин орадаги гарнизонлардан бирида хизмат олиб бораётган ҳарбийлар етиб келди. Ҳарбийлардан бирининг қўли шарпа орасидан бемалол ўтди!
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг баъзилари мазкур ҳодисага ишонган бўлса, баъзилари уни сохта видео деб атади.