1

​Екатеринбургда метро рельсига йиқилган болани бегона эркак қутқарди (Видео)

ДУНЁ 22.02.2017, 15:50
Теглар: Россия, Бола
​Екатеринбургда метро рельсига йиқилган болани бегона эркак қутқарди (Видео)

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида метро рельсига йиқилиб тушган болани бегона эркак ҳаётини хавф остига қўйиб қутқарди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Бола метро рельсига йиқилгандан кейин уни қутқариш учун йигирма сония зарур бўлди. Болани рельсдан кўтариб тепага олиб чиққан эркакни кузатув камералари қайд этган.

Иккинчи синф ўқувчиси бўлган боланинг бутун диққат-эътибори телефонда бўлгани боис, платформанинг четига бориб қолганини англамаган. Рельс устига йиқилган бола мустақил равишда ўрнидан турмоқчи бўлганда, буни эплолмади. Боланинг йиқилганини кўрган эркак зудлик билан ёрдамга шошилди, у рельсга сакраб тушиб, болани юқорига узатди. Бошқа йўловчилар ҳам унинг тепага чиқишига ёрдам берди. Бола олган тан жароҳати туфайли касалхонага ётқизилди. Унга ёрдам берган Антон исмли эркак бекатда турган барча йўловчилар қутқарув ишларида қатнашгани учун ўзини қаҳрамон деб ҳисобламади.


Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Даниялик сиёсатчи Россиядаги элчихона олдида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди

30.01.2023, 12:54

Даниялик сиёсатчи Расмус Палудан Россиянинг Даниядаги элчихонаси яқинида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди. Энди у буни "Чеченистон ва унинг раҳбарининг айби билан" қилганини, шунингдек, чеченистонлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1