АсосийDunyo

​Пермлик дастурчи Терминаторнинг нусхасини яратди (Видео)

'​Пермлик дастурчи Терминаторнинг нусхасини яратди (Видео)'ning rasmi

Россиянинг Пермь шаҳрида яшовчи дастурчи Александр Осипович 3D-принтери ёрдамида Терминаторнинг нусхасини яратди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Машҳур фильмдаги роботнинг нусхаси ўзи турган жойни аниқлай олади, бошини қимирлатади ва содда тилда суҳбатлаша олади. Шу билан бирга, у Интернетдан зарурий маълумотларни олиб, ўзининг маълумотлар базасини янгилаш хусусиятига эга. Осипович бундан етти йил илгари, институтда ўқиб юрган кезлари мазкур роботни яратиш устида иш бошлаган эди. Дастурчи аввалига терминаторнинг миясини, 2013 йилда эса 3D-принтери ёрдамида темиртаннинг бошқа қисмларини яратди. Келажакда Осипович роботнинг билимлар базасини кенгайтириб, қўл-оёқларини такомиллаштиришни режалаштирди.


Бошқа янгиликлар