АсосийJamiyat

​Чилонзорда “Matiz”да йўловчи қизни зўрламоқчи бўлган ҳайдовчи ҳибсга олинди

'​Чилонзорда “Matiz”да йўловчи қизни зўрламоқчи бўлган ҳайдовчи ҳибсга олинди'ning rasmi

2017 йилнинг 17 феврал куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ ходимлари томонидан оғир жиноятнинг олдини олишга муваффақ бўлинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу куни соат 19:30 ларда мазкур туманнинг Аллон кўчасида хизмат олиб бораётдан ички ишлар ходимлари йўл четида тўхтаб турган “Матиз” автомашинасидан ёрдам сўраб бақираётган аёл кишининг овозини эшитиб, автомашинанинг орқа ўриндиғида 25-30 ёшлардаги йигит, бир қизни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлаётганининг гувоҳи бўлишди. Қиз шўрлик қанча уринмасин ғараз ниятли шахснинг чангалидан чиқолмасди.

Ички ишлар ходимлари қизга ёрдам беришга шошилишди. Аммо автомашина эшиклари ичкаридан берк эди. Тезкор ходимлардан бири амаллаб автомашинанинг орқа эшигини очганда, зўравон унга ўткир тиғли пичоқ билан ташланди. Ходим чап қўлининг ички қисми кесилиб, жароҳатланишига қарамасдан, эпчиллик билан жиноятчининг қўлини қайириб, уни қуролсизлантирди.

Ёвуз ниятли шахс ўз ғараз мақсадини амалга ошира олмади, у ички ишлар бошқармасига олиб келинди.

Кечки пайтда ишдан қайтаётган қизни қўрқитиб, ишонч қоғозисиз бошқариб юрган “Матиз” автомашинасига ўтқазиб, сўнг йўл четига тўхтаб унинг номусига тегмоқчи бўлган, 1988 йилда туғилган бу шахс, муқаддам Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан судланиб, амнистия акти туфайли жазодан озод этилган экан. Аммо ўзига кўрсатилган инсонпарварликдан тегишли хулоса чиқармай, мазкур аянчли жиноятга қўл урган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 118-моддаси 1 қисми ва 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Бошқа янгиликлар