Брест шаҳридаги пайпоқ ишлаб чиқарувчи комбинат чекланган миқдорда, совға сифатида ҳадя этиш учун консерваланган эркаклар пайпоғини ишлаб чиқарди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Мазкур пайпоқлар Ватан ҳимоячилари кунига совға сифатида уч мингта консерва қутисида ишлаб чиқарилди.
Брест пайпоқ комбинатининг консерваланган пайпоқлари савдо дўконларига чиқарилди. 8 мартга аёлларга ҳам шундай совға тайёрланиши ҳақидаги саволга корхона маъмурияти жавоб бермади.






