АсосийJamiyat

​Келгуси 5 йилда Ўзбекистонда 300 дан ортиқ йўловчи йўналиши очилади

'​Келгуси 5 йилда Ўзбекистонда 300 дан ортиқ йўловчи йўналиши очилади'ning rasmi

Сўнгги уч йилда қарийб 3 мингга яқин автобус ва 12 минг умумий енгил автомобиль харид қилинди ва йўналишларга чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бўлим бошлиғи Галина МАГАЙ ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

Режага кўра, келгуси беш йилда 300 дан ортиқ йўловчи йўналиши очилади, уларнинг 240 таси шаҳар атрофида ва шаҳарлараро қатнайдиган йўналишлардир. 2021 йил охирида автобусда йўловчи ташиш йўналишлари сони 11,8 фоизга ортиб, 2 минг йўналишни ташкил этиши кўзда тутилган. Уларнинг 1600 таси шаҳар атрофига хизмат қиладиган ва шаҳарлараро қатнайдиган маршрутлардир.

2017-2021 йилларда лизинг компаниялари орқали имтиёзли банк кредитлари асосида 8,6 мингта йўловчи транспорти, жумладан, 5,7 мингта умумий фойдаланиладиган янги микроавтобус харид қилинади.

Автобус паркларини модернизация қилиш ва янгилаш лойиҳаларини молиялаштиришга оид маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида 2017-2020 йилларда “Ўзавтосаноат-лизинг” масъулияти чекланган жамиятининг бошланғич капиталини ошириш режалаштирилган.

Шунингдек истиқболда 37 янги автостанция барпо этиш ва 37 мавжуд автостанцияни реконструкция қилиш режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар