АсосийDunyo

​Германия аҳолиси афғон қочоқларининг депортация қилинишига қарши бўлди

'​Германия аҳолиси афғон қочоқларининг депортация қилинишига қарши бўлди'ning rasmi

Германияликлар афғонистонлик қочоқларнинг депортация қилинишидан норози бўлиб, намойишлар ўтказмоқда, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Тунда Штутгарт шаҳридан немис ҳукумати қабул қилмаган, бошпана бермаган қочоқлар минган учта самолёт самога кўтарилди.

Оқибатда Штутгарт аэропортида ва яна бир қанча шаҳарларда норозилик намойишлари ўтказилди. Улар қонунни бекор қилиб, қочоқларни мамлакатга қабул қилишни талаб қилишди. Илгари Бундестаг нолегал муҳожирларни қабул қилиш жараёнини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилган эди.

    Бошқа янгиликлар