АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Қозоғистонга амалга оширади

'​Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Қозоғистонга амалга оширади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Қозоғистонга амалга оширади, деб ёзади РИА Новости.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов хабар берган.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Қозоғистонга амалга оширади”, - дейди у Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида.

Раматов ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давлат раҳбарининг ташрифига тайёргарлик жараёнида муҳим босқич саналишини қайд этди. Йиғилиш вақтида иқтисодиётнинг турли йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.

Бошқа янгиликлар