50 ёшли таиландлик эркак Фазиан Эйэмик юзида пайдо бўлган йирик ўсма туфайли кўришга ва овқатланишга қийналмоқда. Эркакнинг оила аъзолари унинг операциясига пул йиғишмоқда.
Мазкур ўсимта эркакнинг бурнидаги синусит туфайли юзага келган. Фазианни даволаш учун амалга ошириладиагн жарроҳлик амалиёти 2000 доллар эвазига қилинади.
Эркакнинг юзидаги ўсманинг диаметри 10 сантиметрни ташкил этади. Шунинг учун ҳам Эйэмик ҳозирда трубка ёрдамида озиқланмоқда. Бундан ташқари, Эйэмик ўсимта туфайли кўп миқдорда морфин қабул қилмоқда. Эркакнинг рафиқаси ҳозирда ишдан бўшаб, унга ғамхўрлик қилмоқда.
“Фазиан соғлом пайтида бор куч-қувватини бизга сарфлаган эди. Энди менинг навбатим келди", — дейди касалнинг рафиқаси Малай.