АсосийDunyo

​Малайзия ҳақида ҳеч ким билмайдиган 12 факт

'​Малайзия ҳақида ҳеч ким билмайдиган 12 факт'ning rasmi

Малайзия — Осиёнинг энг сирли ва сеҳрли мамлакатларидан бири ҳисобланади, деб хабар берди “Оnedio.ru” нашри.

Аммо шунга қарамай, сайёҳлар Малайзиядан кўра, кўпроқ Сингапур, Таиланд ва Индонезияга боришни афзал кўришади. Агар яхшироқ эътибор берсангиз, Малайзиянинг ўзига хос бой маданиятини ва у ерда мақтовга лойиқ инсонлар яшашини кўрасиз. Қуйида эса сизни мамлакат ҳақида ҳеч ким билмайдиган 12 та факт билан таништирамиз.

Малайзия — самая многонациональная страна Азии

1. Малайзия — Осиёнинг энг кўп миллатли мамлакати ҳисобланади

Мамлакатнинг фақатгина 50 фоизи туб аҳоли — малайзияликлар ҳисобланади. Қолган 50 фоизининг 23 фоизини хитойликлар, 7 фоизини ҳиндлар қолганини эса майда миллатлар ташкил этади. Малайзия халқи расман ислом динига сиғинади. Аҳолининг 61 фоизи мусулмонлар бўлиб, қолганлари насроний, будда ва индуизм динига мансубдир.


Никто не знает, когда в Малайзии будут выборы

2. Малайзияда ҳеч ким сайлов қачон бўлишини билмайди

Бошқа мамлакатлардан фарқли равишда Малайзияда қачон сайлов бўлишининг аниқ муддатини ҳеч ким билмайди. Малайзия Конституцияси парламент сайловларини ҳар беш йилда камида бир марта ўтказишни кўзда тутган. Аммо бош вазир истаган пайтда сайлов кунини эълон қилиши мумкин.


Пенанг — азиатская столица уличной еды

3. Пенанг — кўча овқати бўйича Осиё пойтахти ҳисобланади

Жоржтаун Малайзиядаги Пенанг штатининг маркази ҳисобланади, у ўзининг кўчада тайёрланадиган таомлари билан нафақат Осиёда, балки бутун дунёда машҳурдир. Агар шаҳар бўйлаб пиёда сайр қиладиган бўлсангиз, кўчада сомсадан тортиб, уграгача тайёрланган таомларни сотиб олишингиз мумкин бўлади.


Самый большой цветок на свете растет в Малайзии

4. Дунёнинг энг катта гули Малайзияда ўсади

Дунёнинг энг катта гули бўлган раффлезия Малайзиянинг энг машҳур ўсимлиги ҳисобланади ва унинг диаметри бир метрдан каттадир. У гуллаётганда ўзидан жудаям сассиқ ҳид таратганлиги туфайли “жасад гул” номини олган.


За игры с собакой здесь могут лишить жизни

5. Бу ерда ит билан ўйнашган одам ўлим жазосига ҳукм қилинади

Ислом динига эътиқод қилувчи Малайзия ҳукумати итни энг нопок жонивор деб ҳисоблайди ва у билан ўйнашган одамга ўлим жазоси берилади.


Здесь растет "король фруктов", но не всякий желудок сможет переварить этот плод

6. Бу ерда ҳамманинг ҳам ошқозони кўтара олмайдиган “мевалар подшоҳи” ўсади

Малайзияда “мевалар подшоҳи” ҳисобланган дуриан ўсади. Аммо “мевалар подшоҳи”нинг ҳиди шу қадар бадбўйки, аксарият меҳмонхоналар ташриф буюрувчиларга уни ўзлари билан олиб келишни тақиқлаб қўйган.


Лучший бадминтонист мира родом из Малайзии

7. Дунёнинг энг зўр бадминтончиси малайзияликдир

Малайзиялик Ли Чонг Вей сўнгги 10 йил давомида дунёнинг энг зўр ва Халқаро бадминтон федерациясининг биринчи рақамли бадминтончиси ҳисобланади.


Хранение наркотиков тут может караться смертью

8. Малайзияда гиёҳвандлик моддаси сақлаган одам ҳам ўлимга маҳкум этилади

Мамлакатда 15 грамм героин ва морфин, 1 килограмм опий, 40 грамм кокаин ёки 200 грамм марихуана сақлаган фуқаро ўлим жазосига ҳукм этилади.


В Малайзии одни из самых бюджетных в мире авиалинии

9. Малайзия дунёнинг энг бюджети зўр авиалинияли мамлакати ҳисобланади

AirAsia авиакомпаниясининг қизил-оқ рангли самолётлари Осиёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларига парвозни амалга оширади. Бундай парвозга орқага қайтишни ҳисобга олганда 100 доллар маблағ сарфланади. Бу ердан узоқ мамлакатларга — Ҳиндистонга, Саудия Арабистонига ва Австралияга ҳам учиш мумкин.


В столице Малайзии, Куала-Лумпуре, возвышаются два самых высоких небоскреба в мире

10. Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда дунёдаги энг баланд осмонўпар икки бино жойлашган

Куала-Лумпурда 1998 йилда барпо этилган, дунёнинг энг баланд иморати Петронас минораларини кўриш мумкин. У жуфт ҳолда бўлиб, баландлиги 51, 9 метрни ташкил этади.


Чтобы путешествовать по стране, вам понадобится паспорт

11. Мамлакат бўйлаб сафар қилиш учун албатта паспорт керак бўлади

Малайзиянинг Борнео оролидаги Сабах ва Саравак номли икки штати ўз қонун-қоидаларига эгадир. Бу ерда мамлакат фуқароларидан ҳам паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат талаб қилинади.


Ученики принимают участие в соревнованиях по совместной синхронной речи

12. Ўқувчилар бир пайтда синхрон равишда нутқ сўзланадиган танловларда қатнашади

Малайзиянинг аксарият мактаб ўқувчилари хореографик элементлар мавжуд бўлган, инглиз тилида айтиладиган “нутқий хор”, деб аталувчи танловда иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар