АсосийDunyo

​Тўлқин Филиппин қирғоқларига сержун махлуқнинг жасадини олиб чиқди (Фото)

'​Тўлқин Филиппин қирғоқларига сержун махлуқнинг жасадини олиб чиқди (Фото)'ning rasmi

Филиппин аҳолисини тўлқин қирғоққа олиб чиққан номаълум, сержун махлуқнинг жасади ваҳимага солди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, одамлар қўрқувга тушган бўлса-да,атайлаб номаълум махлуқнинг жасадини томоша қилиш, у билан эсдаликка суратга тушиш учун пляжга келишди.


Маълумотларга қараганда, улкан махлуқнинг жасади жуда сержун бўлган. Унинг қандай ҳайвон эканлигини ҳеч ким тушунмаган. Воқеага гувоҳ бўлган одамлар турли фаразларни илгари сурган. Улардан бири махлуқни “Аватар: Аанга ҳақида афсона” мультсериалидаги ҳайвонга ўхшатган. Аммо олимлар мазкур ҳодисага аниқлик киритиб, бу икки ҳафта илгари ўлган китнинг жасади эканлигини маълум қилди.


    Бошқа янгиликлар