АсосийDunyo

​Твердаги болалар касалхонасида кучли ёнғин содир бўлди

'​Твердаги болалар касалхонасида кучли ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Россиянинг Тверь шаҳрида жойлашган вилоят болалар клиникасида содир бўлган ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар бир неча соат вақт сарфлади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Тверь шаҳрининг тиббиёт муассасасида жума куни кечқурун ёнғин содир бўлди. Ёнғин чиқишига касалхонанинг учинчи қаватидаги хоналардан биридаги аланга сабаб бўлди. Кучли ёнғинни кўтара олмаган бинонинг томи тонгда қулади. Бахтли тасодифга кўра, мазкур ёнғиндан ҳеч ким жабрланмади. 220 минг одам касалхонадан эвакуация қилинди. Ёнғин бир минг икки юз квадрат майдонни эгаллади, у кучайтирилган тартибда ўчирилди. Ёнғинни ўчиришга Россия ФВВ нинг 52 та техникаси, 193 нафар ходими билан бирга қўшимча равишда 232 нафар одам, 69 та техника ҳам жалб этилди.

    Бошқа янгиликлар