АсосийShou-biznes

​Роберт Де Ниро рафиқаси туфайли ёмон фильмларда ҳам суратга тушишга мажбур бўлмоқда

'​Роберт Де Ниро рафиқаси туфайли ёмон фильмларда ҳам суратга тушишга мажбур бўлмоқда'ning rasmi

Америкалик актёр Роберт Де Ниро топган пулини рафиқаси Грейс Хайтауэрнинг ўйламай, сарф-харажат қилиши оқибатида савияси паст фильмларда ҳам суратга тушишга мажбур бўлмоқда, деб хабар берди “Tvzvezda.ru” нашри.

Нашрнинг ёзишича, Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги барлардан бирида рафиқаси билан ўтирган Роберт Де Ниро ўзини тутолмай, ҳамманинг олдида “Агар мен топган пулларни ҳавога совурмаганингда ёмон фильмларда суратга тушишга мажбур бўлмасдим”, деб уни айблади.

Дунёга машҳур актёр сўнгги пайтларда иккинчи даражали фильмларда суратга тушиб, томошабинларнинг танқидига учради. Унинг энг сўнгги “Енгил табиатли бува” фильмида ўйнаган роли “Олтин малина” мукофотининг “Энг ёмон фильми” номинациясига қўйилди.

Роберт Де Ниро 100 дан ортиқ фильмларда роль ўйнаган бўлиб, 130 маротаба олий мукофотларга тавсия этилган. У 1974 йилда “Чўқинтирган ота” фильмидаги энг яхши эркак роли ва 1980 йилда “Қутурган буқа” фильмидаги бош роль учун “Оскар” мукофотини қўлга киритган.

    Бошқа янгиликлар