26 февраль куни халқасимон Қуёш тутилиши рўй беради, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Ой Қуёш гардиши устидан ўтса-да, уни тўлиқ ёпа олмайди, натижада табиий йўлдошнинг ёпилмаган қисми ёрқин халқани ҳосил қилади. Шунга қарамай, осмон ёруғлигича қолади. Халқасимон фаза чизиғини Тинч ва Атлантик океан акваториясида, шунингдек, Жанубий Американинг жанубий қисмида ва Африкада кўриш мумкин. Бу тутилиш Ўзбекистонда кўринмайди.
Бу йил бошидан бери илк Қуёш тутилишидир, иккинчи маротаба уни 21 август куни АҚШда кўриш мумкин бўлади.