АсосийDunyo

​9 ёшли қизчани ит ғажиб ўлдириши уларнинг ёппасига ўққа тутилишига сабаб бўлди

'​9 ёшли қизчани ит ғажиб ўлдириши уларнинг ёппасига ўққа тутилишига сабаб бўлди'ning rasmi

Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида 9 ёшли қизчани итлар ғажиб ўлдиргандан кейин шаҳар аҳолиси барча итларни бетартиб равишда ўққа тутди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

19 февраль куни Доғистоннинг Махачқалъа шаҳрида дайди итлар 9 ёшли қизчани ғажиб ўлдирди. Ота-онаси унинг жасадини йўл четидан топди. Мазкур факт бўйича Махачқалъа шаҳар ХУЖМШ бошқармасининг масъул ходимларига нисбатан “Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш туфайли инсон ўлимига сабаб бўлиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Шундан кейин ижтимоий тармоқларда итларни ўлдиришга даъват этувчи гуруҳлар пайдо бўлди. Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи маҳаллий ташкилот аъзолари барча итларни ёппасига ўққа тутиш шаҳар экологик тизимига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида бонг урмоқда. 21 февраль куни Change.org сайтига “Доғистон республикасида итларни ўлдиришни тўхтатинг!” номли петиция жойлаштирилди. Унга 11 мингдан ортиқ одам имзо чекди.

“Барча итлар ёппасига ўққа тутилмоқда, шаҳардаги боғча, мактаб, касалхона ва бошқа муассасаларнинг олди итларнинг жасадига тўлган. Одамлар эс-ҳушини йўқотиб, болаларнинг кўз ўнгида ҳимоясиз итларни ўққа тутмоқда”, деб ёзди петиция муаллифи махачқалъалик Анна Макарова.

Бошқа янгиликлар