Бу сафар мамлакат лотерея тарихида ўнинчи марта энг катта жек пот ўйналди, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.
Икки доллар эвазига сотиб олинган лотерея чиптасининг бахтли соҳиби уни Индиана штатидаги савдо дўконларининг биридан харид қилган. Жек пот соҳиби олти ой мобайнида уни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. У мазкур ютуқни солиқни ҳисобга олмаганда 30 йил мобайнида олиши мумкин. Аммо бундай ҳолатда ютуқ қиймати камаяди, у камайган тақдирда ҳам 263,5 миллион долларни ташкил қилади.