1

​Дўстига буйрагини берган эркак ўзининг ҳам ҳаётини сақлаб қолди

ДУНЁ 25.02.2017, 11:10
Теглар: Дўст, Тиббиёт, Жарроҳлик
​Дўстига буйрагини берган эркак ўзининг ҳам ҳаётини сақлаб қолди

Дон Герберт (Don Herbert) ва унинг рафиқаси Белинда автомобилда кетаётганда бозор ёнида тўхташга қарор қилишди. Ўша вақтда улар ўзларининг бу қарори Доннинг ва яна бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишини хаёлларига ҳам келтиришмаган эди.

Бозорнинг ёнидаги черковдан мадҳия овози янгради. Қўшиқ айтиш жон-дили бўлган Дон черковнинг ёнидан беэътибор ўтиб кетолмади. У черковга кирди ва шу ерда Тим Жонс (Tim Jones) исмли йигит билан танишиб қолди. Улар бирпасда тил топишиб кетишди, аввал ҳаётда, кейин эса ижтимоий тармоқларда дўстлашишди.


Дон 12 йилдан бери жигар хасталигидан азият чекарди. У Тим билан танишганидан кейин 6 ой ўтгач, жигар кўчириб ўтказиш операциясини бошдан кечирди. Операция муваффақиятли ўтганига қарамай, Доннинг буйраклари ишламай қолди. Унга зудлик билан буйрак кўчириб ўтказиш зарур бўлди, аммо бу осон иш эмасди. Буйрак берадиган донор бўлмаганлиги туфайли Дон 5-6 йил навбат кутиши лозим эди. Доннинг рафиқаси Белинда турмуш ўртоғининг чекаётган азобини кўриб, чидаб туролмади ва Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали одамлардан ёрдам сўради:


“Севган инсоним узоқ яшашини, у билан биргаликда кексайишни истайман”, деб ёзди. Белинданинг эри учун донор излаб ёзган номасига биринчилардан бўлиб, Тим жавоб берди. Унинг Дон билан танишганига атиги бир неча ҳафта ўтганига қарамай, аёлга қўнғироқ қилиб, қўлидан келгача ёрдам беришини маълум қилди. Орадан кўп ўтмай, Тим ҳеч иккиланмасдан Донга битта буйрагини бериш учун текширувлардан ўтди ва идеал даражадаги донор бўла олиши мумкинлиги аниқланди. Мўъжизани қарангки, бундай ҳолат 20.000 одамдан биттасига тўғри келар экан. Операция ҳеч қандай асоратларсиз ўтди, аммо операция жараёнида Тимда аневризм — томир деворларининг хавфли кенгайиши касаллиги борлиги, агар операция қилинмаганда у вафот этиши мумкинлиги, буни ўзи сезмаганлиги маълум бўлди. Бахтли тасодиф туфайли Тим омон қолди ва аневризм ҳеч қандай муаммосиз олиб ташланди. Шундай қилиб, дўстининг ҳаётини сақлаб қолмоқчи бўлган Тим англамаган ҳолда ўзининг ҳам ҳаётини сақлаб қолди.

Операциядан муваффақиятли чиққан дўстлар тезда оёққа туришди. Энди Тим билан Доннинг ҳаёти бир-бирига чамбарчас боғланди. Уларнинг оила аъзолари бу бахтли тасодифни Яратганнинг инояти, деб қабул қилишди.

Шарҳлар

Наманганда россиялик олим “Темир дафтар”га киритилган беморларни бепул даволамоқда

04.06.2021, 17:58

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги  И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...
Наманганда сенатор ташаббуси билан ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

29.03.2021, 18:15

Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...
Янги тиббиёт институти ташкил этилади

09.11.2019, 23:59

Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...
ТОШКЕНТДА 25 ЁШЛИ ЙИГИТ ЎЗИНИ ОСДИ

11.07.2017, 21:10

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 8 июль куни 25 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.Тергов маълумотларига кўра, 1992 йилда туғилган йигит балконда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1