Жазоирнинг Константин шаҳридаги полиция участкаларидан бирида худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Террорчи полиция участкаси биносининг ичига киришга ҳаракат қилган, аммо полициячилар тўхтатган, шунда у белига боғланган “ажал камари”ни ишга туширган. Портлаш оқибатида уч нафар полиция ходими яраланди. Жазоир хавфсизлик хизмати террорчининг шахсини аниқлади, у илгари ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилган жиноятчи эканлиги маълум бўлди.