Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муассасаларидан бирида “диний экстремизм ва фундаментализм – тинчлик ва тараққиётга таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда ҳарбий хизматчилар, тегишли идора ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлоари идорасининг масъул ходими Илҳомжон Маърупов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейи директори Мусаллим Нуриддинов, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Бўз маҳалла фуқаролар йиғини раисининг диний-маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Мавлуда Каримжонова, подполковник Муроджон Воҳидов ва бошқалар бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ўйлантириб турган глобал муаммолар, хусусан терроризм ва экстремизмнинг хавфли оқибатлари, аҳоли, айниқса ёшларимизни бундай зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоялаш ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Дарҳақиқат, бугун тевара-атрофда юз бераётган ўзгаришлар барчамиздан янада огоҳлик ва сергакликни, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишни талаб этмоқда. Бугун дунёнинг турли бурчакларида турли қуролли тўқнашувлар, хунрезликлар узлуксиз давом этмоқда. Энг ачинарлиси бундай кўп ҳолларда эзгулик ва бағрикенглик дини бўлмиш ислом ниқоби остида содир этилмоқда.
Афсуски, дин ниқоби ортида қанчадан-қанча бегуноҳ инсонлар қонига зомин бўлаётганлар орасида бизнинг ватандошларимиз ҳам учраб турибди. Биринчи навбатда динимизнинг асл-мазмун моҳиятидан бехабарлик уларни ана шундай ғаразли оқимлар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Бугунги кунда ҳарбий хизматчилар орасида ҳам ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Хусусан уларда турли ахборот хуружларига нисбатан соғлом фикр ва ёндашувни шакллантириш, диний экстермизм ва терроризм таҳдидларига қарши иммнитетни ҳосил қилишни вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда. Зеро, миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган, ҳали катта ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ҳарбий хизматчиларнинг онгида мафкуравий бўшлиқ юзага келмаслиги лозим. Ушбу тадбир ҳам айнан шундай мақсадларни кўзлаган ҳолда ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари ўзлдарини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.