АсосийSavol-javob

​Дўконнинг консервасидан заҳарланса, ким айбдор?

'​Дўконнинг консервасидан заҳарланса, ким айбдор?'ning rasmi

Агар харидор савдо шохобчасидан сотиб олган консерва маҳсулотини истеъмол қилиб, ботулизмга чалинса, бунга ким жавобгар бўлади?

Шохрухмирзо, Китоб тумани

Боқиев Қамариддин, Республика ДСЭНМ овқатланиш гигиенаси бўлими мудири, т.ф.н:

— Авваламбор консерва маҳсулотлари турғун савдо нуқталаридан сотиб олиниши лозим. Харидор харид қилаётган маҳсулотининг ишлаб чиқариш санасига, сақлаш шароитига, яроқлилик муддатига, маҳсулот ёрлиғига ҳамда бонка ичидаги маҳсулотларни бутунлигига эътибор бериши лозим. Агарда савдо дўконларидан харид қилган консерва маҳсулотларини истемол қилиши натижасида ботулизмдан заҳарланиш содир бўлса, бу ҳолатга консерва маҳсулотларини ишлаб чиқарган корхона жавобгардир

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар