Американинг SpaceX компанияси 2018 йилда Ой атрофида сайёҳлик парвозини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
“Америкалик икки фуқаро SpaceX компанияси билан 2018 йилда Ой атрофида парвозни амалга ошириш бўйича ўзаро келишиб олди. Улар Ой атрофида парвоз қилиш учун олдиндан тўловни амалга оширди”, деб хабар берди компания матбуот хизмати.
Парвоз доирасида Ой сиртига қўниш кўзда тутилмаган. Икки сайёҳ ва экипаж аъзолари Falcon Heavy номли учувчи ракета ёрдамида Dragon 2 кемасида Ойга парвоз қилади. Ҳозирча Ойга учаётган сайёҳларнинг номи ошкор этилмади.
2002 йилда Илон Маск томонидан коинотга амалга ошириладиган парвоз харажатларини камайтириш мақсадида SpaceX компаниясига асос солинган.






