Бундан роппа-роса 12 йил илгари, 2005 йилнинг 28 февралида содир бўлган ЙТҲ оқибатида россиялик актёр Николай Караченцовнинг ҳаёти тубдан ўзгариб кетганди, у 2017 йилнинг айнан 28 февралида яна ЙТҲга учради, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.
2005 йилнинг 28 февраль куни Москва шаҳрида Николай Караченцов рулни бошқара олмай, йўл четидаги симёғочга урилган эди. Ўшанда у оғир бош-мия жароҳатини олиб, бир ой комада ётганди, бир қанча оғир жарроҳлик операцияларини бошдан ўтказганди. Орадан 12 йил ўтганига қарамай, ЙТҲдан кейин Николай Караченцов ҳозиргача соғлигини тиклай олмади.

Бугун 28 февраль, айнан актёр ЙТҲга учраган ўша санада, у ва яқинлари ўтирган Toyota автомобилини бошқараётган рафиқаси Людмила Поргина билан бирга ЙТҲга учради. Улар ўтирган автомобиль “Газель” автомашинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Автомобилдаги барча йўловчилар, шу жумладан Николай Караченцов ҳам тан жароҳати олди. ЙТҲ сабабчиси бўлган “Газель” ҳайдовчисига эса ҳеч нима қилмади.






