АсосийJamiyat

​Самарқандда бировнинг “Nexia”сини ҳайдаб қочган икки шахс қўлга олинди

'​Самарқандда бировнинг “Nexia”сини ҳайдаб қочган икки шахс қўлга олинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида номаълум шахс кўчада қаровсиз қолдирилган Хосса МФЙда яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаронинг ишонч қоғози орқали бошқарувидаги “Нексия” автомашинасини ҳайдаб қочиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчилар, 1991 йилда туғилган икки нафар шахс содир этганликлари аниқланиб ушланди.

“Ҳозирги пайтда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жабрланувчи эса энди автомашинасини қаровсиз қолдирмайдиган бўлди”, дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар