Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳрида яшовчи, фарзанд кўриш имкони бўлмаган эр-хотин ўйинчоқ чақалоқни фарзандликка олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Жейн Берри (Jane Berry) 22 ёшдалигида унга врачлар фарзанд кўролмаслигини маълум қилди. У ҳозир 39 ёшда, остеопороз касаллигидан азият чекади. Жейн турмуш ўртоғи 51 ёшли Питер Марфли (Peter Marflee) билан учта ўйинчоқ чақалоқ сотиб олиб, уларга Эми, Эшли ва Хлоя деб исм қўйди. Эр-хотин ўйинчоқ “фарзандлари” билан бирга саёҳатга, сайрга чиқишади, уларни худди тирик бола каби овқатлантиришади. Улар автомобилларининг орқа ўриндиғига ўйинчоқ “болалар” учун махсус ўриндиқлар ўрнатишди.
“Бизнинг ўйинчоқ чақалоқларни фарзандликка олганимиз аксарият одамларнинг энсасини қотиради ва бизни жинни деб ўйлаб, ҳақоратомуз хабарлар қолдиришади”, деди Берри .