Ҳар куни дунёнинг минглаб хайрия ташкилотлари жамият учун турли эзгу амалларни бажаради. Аммо кўмакка муҳтож одамларни оддий одамлар ҳам ҳимоя қилиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади.

Саудия Арабистонида кўчаларда муҳтож одамлар учун овқат солинган музлаткичлар ўрнатилди
Бу ғоя Саудия Арабистонида яшовчи оддий фуқарога тегишлидир. У дарвозаси олдига музлаткич ўрнатиб, ночор одамларга ёрдам бериш учун қўшниларидан ҳам уни қўллаб-қувватлашни илтимос қилди. Кўпчилик одамлар музлаткични озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришди. Бундай ҳолга гувоҳ бўлган бошқа одамлар ҳам уйлари олдига овқат, егулик солинган музлаткичларни ўрнатишди.

Флоридадаги ўн дақиқалик қувонч улашиш одати
Жаноб Крис — нафақат оддий мактаб ўқитувчисидир. У ривожланишдан ортда қолган болалар гуруҳида дарс ўтади. Жаноб Крис дарсни ҳар куни ўзига хос таомил билан бошлайди. У ўн дақиқа давомида ҳар бир болани ўрнидан турғизиб, уни мақтайди, яхши фазилатларини санайди. Крис бу одати билан ҳар бир кўнгли ярим болага нисбатан бўлган меҳрини-муҳаббатини намойиш қилади, уларнинг жамият учун керакли инсон эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилади. Ўқитувчининг бу тарбия усулини ижтимоий тармоқнинг миллионлаб фойдаланувчилари қўллаб-қувватлади.

Нью-Йоркдаги ҳайвонлар сақланадиган жойдаги қари итларга ёрдам берадиган одам
Марк Имхоф ҳайвонлар сақланадиган жойдан ҳеч ким олиб кетишни истамайдиган қари итларга ёрдам бериш йўлини ўйлаб топди. У кўнгилли равишда итларни чўмилтириб, жунларини қирқиб, тартибга келтиргандан кейин уларнинг қарилиги билинмайди. Итларнинг чиройли қиёфага кириши уларга янги эга топилиш имкониятини беради.

Петербургда мамлакатдаги илк текин кирхона очилди
Мазкур кирхонага “Маданий кирхона”, деган ноодатий ном берилди. У йил давомида дам олиш кунисиз ишлайди ва ҳар куни 80 га яқин одамни қабул қилади.

Уч оёқли, кўзи ожиз, аммо бахтли ит
Уч оёқли, кўзи ожиз Келлер лақабли итнинг Жош исмли ажойиб эгаси бор. У металл пайвандлаш ишлари билан шуғулланади. Кунлардан бир кун унда уч оёқли итини олиб юриш учун ғилдиракли арава ясаш фикри туғилди. Энди Жош ва Келлер айрилмас ҳамроҳга айланишди, улар велосипедда қадрдон Мариенвилл шаҳри бўйлаб, бирга сайр қиладиган бўлишди.

Бразилиялик меҳрибон қутқарувчи
Вилсон Каутино Мартинс исмли ажойиб инсон узоқ вақтлардан бери она шаҳри Рио-де-Жанейрода яшовчи дайди итларга кўмак бериш билан шуғулланади. Суратдаги Ассиси лақабли итни эгалари калтаклаб, ташлаб кетган. Вилсон уни меҳр билан парваришлаб, оёққа турғизди.

Техасдаги умумий гардероб
АҚШнинг Техас штатида яшовчи Эмилия Флорес дўкони эшиги олдига ажойиб гардероб ўрнатди. Совқотган ҳар қандай йўловчи ундан текинга иссиқ пальто олиб кийиши, ҳар бир хоҳловчи ўзининг қалин кийимларини бошқалар фойдаланиши учун ташлаб кетиши мумкин. Мазкур акция икки йилдан бери ўтказилиб, анча одамларни совуқдан асради.






