АсосийJamiyat

​Қорақалпоғистонда қисқа туташув натижасида келиб чиққан ёнғинда уй эгаси ҳалок бўлди

'​Қорақалпоғистонда қисқа туташув натижасида келиб чиққан ёнғинда уй эгаси ҳалок бўлди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Ў.Маматовнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 120 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшаган фуқаро А.Маликованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг куйган ҳолдаги жасади топилган ҳамда келини куйиш тан жароҳати олган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Эшматовнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро И.Дмитриев уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 2 кв. метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Бошқа янгиликлар