1 март куни Тошкент шаҳрида “Тараққиёт стратегияси” марказининг тақдимоти муносабати билан пресс-конференция бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини самарали амалга ошириш мақсадида қатор жамоат ва давлат ташкилотлари томонидан ташкил этилди. Тадбирга таклиф қилинган бизнес ҳамжамияти, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари, журналистлар, экспертлар мазкур медиа-воқелик жараёнида

“Тараққиёт стратегияси” Марказининг мақсад ва вазифалари билан батафсил танишиш, Марказнинг раҳбарлари ва муассислари томонидан унинг келажакдаги режалари ва истиқболдаги фаолияти ҳақида маълумотлар олиш, Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида керакли ахборотга эга бўлиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясининг 5 та йўналишини амалга ошириш бўйича комиссияларининг масъул раҳбарлари ва аъзоларига ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар бериш имконига эга бўлдилар.

Марказнинг очилиш маросимида ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, “Ҳаракатлар стратегияси” Марказининг ижрочи директори Акмал Бурхонов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Алишер Шайхов сўзга чиқди.

Тадбир давомида журналистлар ва тадбирнинг бошқа иштирокчилари марказ ҳақида ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлишди.








