Куни кеча “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда давлат ва жамият ўртасида кўприк вазифасини ўтовчи Медиа майдонча ташкил қилингани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур воқеа юзасидан мамлакатимиздаги дипломатик миссия вакиллари ўз фикрларини билдиришди.
Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий САВЧЕНКО:
– “Тараққиёт стратегияси” марказининг ташкил этилиши бу давлат ва аҳолининг муҳим дастурий ҳужжатни амалга оширишдаги кўприк саналади. Шунингдек бу ҳаракатлар стратегиясига халқнинг таъсири ролини ҳам бажаради. Шунингдек Марказ халқ орасидаги у ёки бу муаммоларга давлатнинг эътиборини қаратишда муҳим восита ролини ҳам ўйнайди. – Марказ ва медиа майдончанинг дизайни ва техник таъминланганлги ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, бундан ташқари ғурурга ҳам тўлдиради.
Беларус Республикасининг элчиси Николай КЛАКЕВИЧ:
– Ўзбекистон раҳбарияти томонидан тараққиёт стратегиясининг 5 йўналиши ҳудди 5 та нотани эслатади. Энг асосийси – 1 нота – қонун ва ҳуқуқ устуворлиги, 2 – фуқаролик жамиятини ривожлантириш, 3 – иқтисодиётни либераллаштириш ва ҳ.з. Янги медиа майдонча бу ҳар бир нота қанчалик ўз вазифасини тўғри бажараётганини текшириб кўрадиган жой саналади, сабаби ҳар бир халқ ва ҳар бир давлатнинг ўзининг демократия таронаси бор. Ушбу майдонча ҳукумат ва халқнинг механизми саналади. Айнан халқ жамият ва давлатни ривожлантиради. Инсон меҳнат қилиш ҳуқуқи борлигини, иш жойи мавжудлигини билса, агар инсон – тадбиркор бўлса, ҳуқуқлари ҳимояланганлигини тушунса тараққиёт бўлади.
Фаластин Давлати элчиси Муҳаммад ТАРШАХАНИ:
– Фурсатдан фойдаланиб Медиа холл муассисларини табрикламоқчиман. Бу ўзбек халқи ҳаёти учун жуда муҳим ҳужжат, у мамлакатнинг келгуси беш йиллик тақдирини белгилайди. Ушбу дастурни амалга ошишида омад тиламоқчиман, мен бу ҳужжат тинчликсевар Ўзбекистон сиёсатининг хавфсизлиги ва барқарорлигида катта роль ўйнашига ишонаман. Бу Ўзбекистон сиёсатининг асосий принципларидан бири бу ҳар қандай муаммони тинчлик йўли билан ҳал этиш.
Индонезия элчиси Алит САНТИКА:
–“Тараққиёт стратегияси” марказининг ташкил этилиши билан барчангизни муборакбод этаман. Марказ ҳукумат томонидан амалга оширилаётган тараққиёт стратегияси ҳақида маълумотларни тарқатишда жуда муҳим саналади. Жамиятни ривожлантириш дастурида иштирок этиш жамоатчилик учун ҳам жуда муҳим саналади. Президент томонидан йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили деб эълон қилиниши ҳам жуда оқилона қарор бўлди. Мен бу қарорни жуда қадрлайман, ушбу қарор ўз вақтида қабул қилинди. Бу ерда бўлаётган нарсалардан жуда ҳайратдаман, ушбу марказ ўзига юкланган вазифанинг уддасидан аъло даражада чиқишига ишончим комил.






