1

​Рамзан Қодировнинг 18 ёшли қизи аёллар либоси коллекциясини намойиш қилди

ДУНЁ 02.03.2017, 16:13
Теглар: Қиз
​Рамзан Қодировнинг 18 ёшли қизи аёллар либоси коллекциясини намойиш қилди

Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қодировнинг 18 ёшли қизи, Firdaws модалар уйининг директори бўлган Айшат Грозний шаҳрида ўзининг илк аёллар либоси коллекциясини намойиш қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Грозний шаҳрининг Firdaws гранд-холлида бўлиб ўтган намойишда мамлакат президенти Рамзан Қодиров, унинг рафиқаси Медни Қодирова, машҳур итальян модельери Стефано Риччи оиласи билан, Chopard фирмаси вице-президенти Каролина Груози-Шойфеле, ҳафталик журнал бош муҳаррири Светлана Бондарчук, продюсер Яна Рудковская, спортчи Евгений Плющенко, хонанда Нюша, телебошловчи Екатерина Гусева, актриса Анна Хилькевич ва бошқалар иштирок этишди.

Томошабинлар эътиборига 30 та оқшом либоси ҳавола этилди. Улар қимматбаҳо тошлар билан безатилган бўлиб, духоба, ипак газлама ва француз жимжимадор тўридан тайёрланган. Дизайнернинг сўзларига қараганда, у чечен аёллари миллий либосини ўргангандан кейин унда мазкур либосларни яратиш ғояси туғилган. Айшат либосларни яратганда онасининг маслаҳатларига таянганини айтиб ўтди. Firdaws бренди либослари намойишида худди шу номли атир тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Firdaws модалар уйининг директори бренднинг илк атирини Чеченистоннинг биринчи хоними, яъни онаси Медни Қодировага совға қилди.

Firdaws модалар уйига Чеченистон раҳбарининг рафиқаси томондан 2009 йилнинг октябрь ойида асос солинган. У 2011 йилда Москва шаҳрида ўтказилган халқаро модельерлар танловида “Йил кутюрьеси” гран-присига сазовор бўлганди. 2016 йилда Рамзан Қодиров Firdaws модалар уйини бошқаришни қизи Айшатга топширди.

Шарҳлар

Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

16.12.2019, 11:35

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...
Косонда жонига қасд қилган ўқувчи қизнинг сумкасидан хайрлашув мактуби чиққанмиди?

14.12.2019, 20:26

Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....
​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ

11.07.2017, 14:37

Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”. Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли...
​ҚИЗИГА ГУЛЛАР ВА КЎКАТЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН “ЛИБОС КИЙДИРАДИГАН” ОНА (ФОТО)

11.07.2017, 14:36

Аксарият ота-оналардан фарқли равишда рассом Алия Чаглар қизига турли егуликлар ва гуллардан тайёрланган “кийимларни кийдиради”, деб хабар берди Onedio.ru нашри. Алия Чаглар 3 ёшли қизи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1