1

​Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби ёрдамчисини қабул қилди

ЖАМИЯТ 03.03.2017, 10:00
Теглар: Шавкат Мирзиёев
​Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби ёрдамчисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистон Республикаси ушбу ташкилотга аъзо бўлганининг 25 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлади, дея хабар беради ЎзА.

Президентимиз БМТнинг глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш, терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ҳамда бугунги куннинг бошқа хавф ва таҳдидларига қарши курашишда тутган муҳим ўрнини алоҳида қайд этди.

Мамлакатимиз билан БМТнинг самарали ҳамкорлиги йилларида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш, Афғонистонга қурол-яроғ олиб киришга эмбарго қўйиш, “6+2” мулоқот гуруҳини тузиш, шунингдек, минтақамизда тараққиётга эришиш, Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этиш масалаларини глобал даражага кўтариш ва бошқа кўплаб ташаббуслар нафақат БМТ доирасида, балки халқаро миқёсда қўллаб-қувватланди.

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича фикр алмашилди ва кўриб чиқилган барча масалалар бўйича томонларнинг позицияси ўхшаш экани таъкидланди. Истиқболда ўзаро муносабатларни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиёда амалга оширилаётган ривожланиш жараёнларида БМТни янада фаол иштирок этишга, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш борасидаги минтақавий долзарб масалаларни ҳал қилишда ҳамкорликда ишлашга даъват этди.

Мирослав Енча самимий қабул учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдириб, БМТ Ўзбекистон билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли барча йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1